Бола тарбияси

08:59 / 22.02.2021 | Зарнигор | 648

Ассалому алайкум! 2 ўғлим бор, Алҳамдулиллаҳ. 5 ёшидан 5 вақт намоз ўқийдилар, Ёсин, Мулк сураларини ёдлаганлар. Яна Қурони Каримнинг 30 чи порасидаги 15 га яқин сураларини ҳам ёдлашган. Лекин ҳозирги кунда намозга сустлашиб қолишган, эслатмасам ўқимайди, камида 3-4 маротаба такрорлашим керак. Ҳозир 9 ёшдалар, нима қилсам бўлади? Қандай йўл тутсам яна меҳр билан ўзлари хоҳлаб намоз ўқийдиган бўлишади? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! 

1. Албатта дуо қилинг.
2. Кўпроқ Аллоҳнинг неъматлари, мукофоти ҳақида суҳбатлашинг.
3. Фикр алмашинг.
4. Улар билан дӯст бӯлиб қӯллаб-қувватланг.
5. Аллоҳ ва унинг расулига муҳаббат уйғотишга ҳаракат қилинг.
Валлоҳу аълам!