Тақдир

06:22 / 01.02.2021 | Hilola | 1059

Ассалому алайкум! Менинг ёшим 18 да. Менга илмли инсонлар "Аллоҳдан хайрли жуфти ҳалол сўрагин" демоқдалар. Хайрли жуфти ҳалол қандай бўлади? Тақдиримизга ёзилган инсон бўладими? Ҳамма тақдирига ёзилгани ҳам хайрлими? Атрофимдаги тақдирига ёзилгани билан яшаётганлар гўё бахтсиздек, бир-биридан мамнун эмас. Шунинг учун оила менинг тасаввуримда ғамгинлик, меҳр-муҳаббатсиз, уриш-жанжал масканидек. Аллоҳдан хайрли жуфти ҳалол сўрасаму, Аллоҳ менга муҳаббат қўймайдиган, мени тушунмайдиган, илм олишимга қаршилик қиладиган инсонни тўғирлаб қўйиши мумкинми? "Хайрли" деганда бахтли қиладиган инсон тушуниладими? Илтимос, тўлиқроқ тушунтириб берсангиз! 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан хайрлисини сўраш, унга ишониш ва лойиқ бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Ўй-ҳаёлларингиз, қалб ҳолатингиз, хулқингизга мос умр йўлдош учрайди. Зеро, Аллоҳ таоло Нур сурасининг 26-оятида: “Нопок аёллар нопок эрлар учундир ва нопок эрлар нопок аёллар учундир. Пок аёллар пок эрлар учундир ва пок эрлар пок аёллар учундир”, деб марҳамат қилган. Яна ҳам кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун ҳазратимизнинг "Ҳадис ва ҳаёт, "Ислом ва Иймон" китобларининг "Қазои қадар" бобини ўқиб чиқишингизни тавсия этаман. Валлоҳу аълам!