Ассалому алайкум! Ҳайз кунларим яқинлашган сари асабийлашяпман. Шу вақтда тинчлантирувчи дорилар ичсам бўладими? Агар мумкин бўлса, қайси дориларни тавсия қиласиз? Ёшим 47 да, бу ҳолатим қачондир йўқолармикин? Шу вақтимда ҳўжайиним, фарзандларимни хафа қилиб қўйяпман, кўп жаҳл қиламан, йиғлоқи бўлиб қоламан.
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз олди синдромида тинчлантирувчи дорилар ичиш мумкин албатта. Персен 1таблеткадан 3 маҳал еки Успокой 1табл.дан 3 маҳал ичишингиз мумкин, улар табиий гиёҳлар асосида тайёрланган дорилардир. Климакс аломатлари асл климакс бошланишидан тахминан 2-3 йил аввал уйқу бузилиши, терлаш, юрак уриб кетиши, тер қуйилиши, асабийлик, жиззакилик шаклида намоён бўлади. Шу сабабли бир ой ёки 2 ойда бу ҳолат ўтиб, батамом тузалиб кетасиз, деб айта олмайман. Бу физиологик жараён, уни тўхтатиш мушкул.. Мақсад шу каби ноқулай симптомларни иложи борича камайтириш. Магнецин препаратидан ҳам ичиб юришингизни тавсия қиламан, фитнес ва бирон севимли машғулотингиз билан ўзингизни банд қилинг, кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг ва хафагарчилик ўрнига энергиянгизни ўзингизнинг қобилиятларингизни ривожлантиришга сафарбар қилинг, иншааллоҳ, бу даврдан ҳам ўтиб оласиз.
Валлоҳу аълам!