Маҳр ва уй-жой масаласи

01:58 / 25.02.2021 | Ярим бахт | 566
Ассалому алайкум! Сизга биринчи саволим, мен эрим билан ажрашганимга 11 йил бўлди, битта ўғлим бор, 12 ёшли. Ҳали менга маҳр ҳаққини бермаган. Шариъатда маҳр ҳаққини бермаган эркакларга қандай ҳукм чиқарилган. Иккинчи саволим, битта ўғлим билан ота-она уйимда онам, акам, келин ва уч боласи билан бирга яшайман. Эрим ўғлига уй қилиб бериши шариатда ҳам борми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Бермаган ҳаққи бўйнида қарз бўлиб қолади. Аллоҳнинг амрига бўйсинмаган бўлади. Валлоҳу аълам!