Аёлларга тааллуқли масала

15:54 / 02.03.2021 | Шахло | 465
Ассалому алайкум! Қайнонамнинг хотиралари яхши эмас. Намозни «сиз ёнимда ўқинг, мен қайтариб тураман», дейдиларда, ўқисам фақатгина Фотиҳа сурасини қайтара оладилар. (Сураларни шошмасдан, секин айтишга ҳаракат қилсамда.) Пичирласам, «эшитмаяпман, баландрок», дейдилар. Мен қандай йўл тутай? Овозимни баландроқ чиқариб уларга ўқиб бериб бўлиб, кейин ўзимнинг намозимни қайта ўқиб олайми? Қандай қилсам тўғри бўлади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Намозда овозингизни чиқаришингиз жоиз эмас. Қайнона билган сурасини ўқиб турсин, то Фотиҳани ўргангунича. Валлоҳу аълам!