Кафт усти авратми? Пайпоқ.

05:11 / 03.03.2021 | Mohlaroyim | 819
Ассалому алайкум! Кафтинг усти ҳам аврат ҳисобланадими? Менга кафтнинг устини ёпиб юриш керак, намозда ҳам шу ҳолатда бўлиш керак дейиляпти. Шунингдек, ёзда пайпоқ киймасдан кўчага чиқиб бўлмайдими? Итимос шуларга аниқлиқ киритб берсангиз, Аллоҳ рози бўлсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабда аёл кишининг икки юзи, икки кафти ва қадамлари аврат ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!