Дарс бериш

09:09 / 07.02.2021 | Shahruz | 758

Ассалому алайкум! Мен тожик синфларга ўзбек тили фанидан дарс бераман. 2-3-4-синфларга. Маълумотим олий, шу йил бошланғич таълим факультетининг ўзбек гуруҳини тугатдим. Лекин тожик синфларга ўзбек тили фанидан дарс бераётганлигим учун дарсликдан ташқари қандай педагогик китоблардан фойдаланишни, қандай методлар қўллашни билмаяпман, тўғрироғи, шулар ҳақида қаердан маълумотлар, китоблар топишим мумкинлигини билмаяпман. Шулар ҳақида маълумот берсангиз. Умуман, етук бошланғич синф ўқитувчиси бўлишим учун нималарга эътибор беришим керак, қандай китоблар, қайси устозларнинг китобларини ўқишим керак? Бошланғич синф ўқувчиларини рағбатлантиришнинг қандай услубини тавсия қиласиз? 

Педагог:

– Ва алайкум ассалом! Машаққатли, фаҳрли ва ҳалол ризқ, касб эгаси бўлишингиз муборак бўлсин. Ҳамма касбларнинг бошланиши шунақа қийин бўлади. Aввало, сиз болаларни севишингиз, уларнинг қалбига йўл топишингиз ва улар ҳам сизни яхши кўриб қолишларига эришмоғингиз керак бўлади. Сиз тажрибали устозларнинг дарсларини кузатишингиз керак. Илғор педагогларнинг тажрибалари, дарс конспектларини, турли видео дарсларни интернетдан топсангиз бўлади. Бошланғич синф ўқувчилари смайликларни яхши кўришади, дафтарларига ёпиштириб, смайликли дафтарларни бошқа ўқувчиларга намуна қилиб кўрсатиш, оғзаки жавобда "баракалла", "офарин" сўзларини ишлатиб чапак чалиш, синфда ҳафталик мусобақалар ўтказиш мумкин. Масалан, "Энг илғор ўқувчи" каби. Шунга ўхшаш рағбатлантириш усуллари жуда кўп. Ин шаа AЛЛОҲ, сиз учун  ўқитувчилик ХОББИга айланади! Валлоҳу аълам!