Қуръон ёдлаш

14:11 / 04.03.2021 | Dildora burxanova | 515
Ассалому алайкум! Мен Қуръон ўқишни ўрганвомман. Тажвид қоидаларини ҳали яхши билмайман. Лекин турмуш ўртоғим Қуръон хатм қил, ўрганиб кетасан яхшилаб, дедилар. Мен Қуръон хатм қилдим. Энди фарзандларимизга Қуръон ёдлат, деябтиилар. Мен ҳали бунга лойиқмасман, десам мажбурлаяптилар. Хато ёдлатиб қўйишдан ёки хато ўқиб қўйишдан қўрқаман. Шариат бўйича нима қилишим керак?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Устоздан текширтириб олишингиз керак. Хатоларингиз бўлса, ўқитишингиз ҳам хатм қилишингиз ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!