Ассалому алайкум! Биз янги намоз ўқиб исломни ўрганадиган аёлларга кўп нарсаларни ўргатаяпсиз. Аллоҳга шукурки, қиз фарзандли бўлдим. Ният қилгандим Одинахон исмини қўяман деб, қизим жума куни туғилди. Унга азон айтишга маҳалламиз имомини чақиртирдим, азонни тез айтдилар ва қизим ухлаб ётганди, уйғонмади, тўққиз кунлик бўлди. Кўнглимда ҳижиллик пайдо бўлди, ухлаганда ва тез айтилган азон таъсир қиладими? Қимматли вақтизни ажратиб саволларга жавоб берганиз учун минг раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Кўнглингиз хижил бўлмасин. Валлоҳу аълам!