Маҳзун ким?

01:16 / 12.02.2021 | Nargiza | 506

Ассалому алайкум! Мен одатда бошқа бир одамнинг дардини тингласам ёки бировга қилинган зулмдан хабар топсам, бу иш ҳудди мен билан содир бўлгандек ҳис қиламан. Ўзимга келишим анча қийин бўлади. Анча муддат сиқилиб юраман. Орадан вақт ўтиб эсимга тушиб қолса ҳам руҳан қийналаман. Бу ҳолатдан чиқиш учун қандай маслаҳат берасиз? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатингиз мия иш фаолиятига боғлиқ. Яъни, мия муҳофаза механизмининг иши сабаб сиз шундай ҳолатга тушасиз. Бундан қутулиш учун мутахассис психолог ёки психотерапевт қабулига боришингиз ёки ўзингиз шундай ҳолларда ўзингизни назорат қилишингиз керак. Яъни "бу таъсирчанлигим билан мен ўзимга қандай фойда топаяпман?", "менинг келажагимга қандай таъсири бор?" каби саволларни ўзингизга бериб туришингиз керак. Чунки сиз буни тўхтатмасангиз энергиянгизни бекорга сарфлаган бўласиз ва бошқа муҳим ишларга келганда кучингиз етмай қолиши мумкин. Валлоҳу аълам!