Церебролизин ишлатиш мумкинми

04:55 / 20.02.2021 | Нозима Мамирова | 1280

Ассалому алайкум! Бошим жуда кўп оғрийди. Докторлар Церебролизин деган укол ёзиб беришади. Аввал билмасдан уколни олаверардим. Кейин эшитсам бу дори чўчқанинг миясидан олинадиган қандайдир моддадан қилинаркан. Яна шу доридан ёзди. Уколни олишим мумкинми? 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, Церебролизин чўчқа организмидан олинган намунадан тайёрланадиган препарат. Унинг муқобил дориси бор - Кортексин, уни қорамолдан олинади. Ўрнига шуни олишингиз мумкин. Ёки Цераксон, у ҳам самарали препарат. Церебролизин жаҳон миқёсида самараси исботланмаган препаратлар жумласига киради. GMP, FDA кенг миқёсли  тасдиқларидан ўтмаган. Шарьий томондан ҳам, тиббий томондан ҳам уни сизга тавсия қилмаган бўлардим. Валлоҳу аълам!