Ассалому алайкум! 2 ёшли ўғлим бор, Алҳамдулиллаҳ. Китоб вароқлашни ва ундаги суратларни томоша қилишни яхши кўради. Унга эртак китоблар олиб берсам жоизми? Унда ҳар хил ҳайвонларнинг расми бўлгани учун иккиланяпман. Агар жоиз бўлмаса, ўғлимни китоб билан дўстлаштириш учун нима қилишимни маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Aлбатта эртак китоблар, турли рангли "раскраска" лар, ҳамда болалар учун исломий мультфильмлар, табиат қўйнига саёҳат ва ундаги гўзалликни ҳис қилиш, уни гапириб беришга ўргатиш бола дунёқарашининг ўсишига катта омил бўлади. Валлоҳу аълам!