Ассалому алайкум! Мен сабрсизлик қилиб қўяман. Фарзандим 3 ойлик, кечаси ухламайди. Ухлатадиган дорилар ҳам таъсир қилмаяпти. Кундузи хизмат, кечаси бу аҳвол, сабр қилишим учун кучим етмаяпти. Уйқусираб ҳар хил гаплар гапираман. Нолиб гуноҳкор бандалар қаторидан бўлиб қолмаслик учун нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Чақалоқ туғилганидан кейин аслида уч ойдан кейингина бу дунёга адаптацияси бошланади ва уйқуси, ейиш-ичиши режимга кира бошлайди. Шунча сабр қилибсизку, яна бироз сабр қилинг. Биронта яқинингизни ёрдамга чақиринг. Кундуз куни кимдир болага қараб турса ярим соат, бир соат ухлаб олишингиз сизга катта ёрдамдир. Анча хотиржам бўласиз. Тасаввурингизга хотиржам кунларингизни, меҳрибон ва соғ-саломат фарзандингиз сизга уйқуга тўйиб ухлашингизга имкон бериб ўзи ҳам кечалари яхши ухлашини, ҳаётингиз сокин эканлигини ўйланг. Ҳаёлингиздаги ҳаётингиздадир. Ёмон гумонда бўлиш шариатимизга мувофиқ иш эмас. Инсоннинг ёмон ҳаёллари албатта ҳаёти давомида ҳам ёмонлик келтириши мумкин, Аллоҳ асрасин. Валлоҳу аълам!