Ассалому алайкум! Менинг қайнонам фолбинлик билан шуғилланадилар. Улар Самарқандда яшайдилар. Биз Тошкентда яшаймиз, турмуш ўртоғим ҳарбий. Келин бўлганимга 14 йил бўлди. Шу давр ичида қайнонамга бу гуноҳлигини "қоғозга ўраб", дилларини оғритмасдан тушинтиришга ҳаракат қиламан.
Хўжайнимга айтсам ҳам жаҳллари чиқади. Агар қайнонам фолбинлик қилмасалар касал бўлиб қолармиш. Уларни кимга олиб бориб кўрсатсам бўлади? Фолбинлик билан топган пулларига болаларимга нарсалар оладилар, ширинликлар оладилар. Фарзандларимни қори, қория қилиш мақсадида катта қиляпман. Қайнонамни бу йўлдан қандай қайтарса бўлади? Уларнинг охирати учун бу ишни қилмоқчиман.
– Ва алайкум ассалом! Фолбинлик шариатимизда энг катта гуноҳлардан эканлиги ҳақида машоиҳлар, улуғ мутафаккирлар, домлаларнинг видеолари интернет оламида жуда кўп. Мана шуларни турмуш ўртоғингизга, қайнонангизга кўрсатиб туришингиз мумкин. Қайнонангизни Аллоҳ тўғри йўлга бошласин. Кечалари таҳажжудга туриб оила аъзоларингиз, хусусан фарзандларингизнинг дуосида бўлинг. Валлоҳу аълам!