Қарзни қайтариб олиш

01:28 / 22.03.2021 | Nigina | 555
Ассалому алайкум! Берган қарзларимни менга керак бўлса ҳам сўрай олмайман, баъзиларининг эсидан ҳам чиқиб кетган. "Сени менда қарзинг бор эди, қачон берасан", деб сўрасам ҳафа қилиб қўяманми деб ўйлайман. Маслаҳат берсангиз, нима деб сўрасам экан? Мен ўзим талабаман, Аллоҳга шукр, мендаги пуллар ота-онамники. Агар қарзлардан ота-онам рухсатисиз воз кечсам бўладими? Чунки баъзиларига йиллар бўлган қарзига. Нима қилсам экан? Кейин қарзларни ҳам ота-онамдан сўраб берайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало пул кимники эканлигига аниқлик киритиш керак. Агар ота-онангиз ўз-ўзингга деб берса, у пуллар сизники бўлади. Истаганингизча тасарруф қиласиз. Бу ҳолда истасангиз қарзларингиздан кечсангиз ҳам бўлади. Аммо ота-онангиз сизга қарз қилиб беришса, унда уларнинг изнисиз кеча олмайсиз, қарзлардан. Валлоҳу аълам!