Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Мен ҳозирда абитуриентман. Алҳамду Лиллаҳи билим олишдан жуда мамнунман. Лекин кўпчилик дарсларимни қилишга улгура олмаяпман, аксига олиб бирини тугатай сукутига етай десам иккинчиси қолиб кетяпти.Намозимни ўқияпман аммо жуда чарчаганимдан ҳуфтон намозимни ва бомдодни баʼзан кечроқ баʼзан қазо қилиб ўқияпман .Виждоним қийналаяпти .Ахир Аллоҳ олдида нима деган одам бўлдим.Тан оламан бу баҳона дейишингиз мумкин .Аммо ҳеч ўрнига тушмаяптида бирини тортсам иккинчиси бўшаб кетяпти (маʼжозий маʼнода).Иймоним сустлик қиляпманми деб ўйлаяпман .Илтимос маслаҳат беринг нима қилай?Аммо таниш намозхон қизлар фақат бомдодни ўзини ўқияпман ,бошқаларини ўқимаяпман дейишяпти мен ундай қилишни хоҳламайман.Ахир ўлим қачон келишини ҳечким билмайдику?
– Ва алайкум ассалом! Намоз энг асосий амал. Ҳеч нарса у кабичалик муҳим бўла олмайди. Кун тартибингизда биринчи намозни режалаштиринг. Мўмин одам бошқа ишларини намозга қараб тартиблаштиради. Валлоҳу аълам!