Қиз бола эркак устозга ҳадя бериши

21:05 / 21.03.2021 | Soliha | 688
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ тажвид илмини ўрганяпман. Устозим эркак киши. Ҳайит айёмига совға ҳадя бергим келяпти, лекин уяляпман. Эркак устозга ҳадя бериш жоизми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг номингиздан акангиз ёки укангиз берсин. Ҳадя бериш суннат. Устозларга бериш янада яхши. Валлоҳу аълам!