Тарбия ҳақида

23:50 / 24.02.2021 | Mohirabonu | 540

Ассалому алайкум! Укам 18 ёшда. Ота-онамизнинг гапларига қулоқ солмайди. Спиртли ичимликлар ичада, сигарета чекади. Уй-рўзғор ишларига ёрдамлашишни истамайди, доим кўчадан бери келгиси келмайди. Отам унинг бу қилиқларидан доим онамни уришадилар. Укамга ота-онам яхши ҳам, ёмон ҳам гапириб тушунтиришга ҳаракат қилишади, лекин бефойда. Қандай тўғри йўлга солишимиз мумкин? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Ота-оналар фарзандлари кичик ёшида тарбиясига эътибор беришмайди. Улғайиб мевасини ейдиган вақтида қандай тарбия қилиш кераклиги ҳақида ӯйлашади. Кап-катта болага уришиш фойда бермайди. Энди Аллоҳга дуо қилиб инсоф сӯраш, агар рози бӯлса бирор диндор, яхши соҳа устасига шогирдликка бериш ёрдам берар инша Аллоҳ. Валлоҳу аълам!