Ассалому алайкум! Иккта ўғлим бор, 6 ёш ва 4 ёш. Қишлоқда турамиз, оилада кўпчиликмиз, уй ишларимиз кўп, кўп ишларимга улгурмайман. Болаларимни боғчага бергим келади. Лекин боғчага ишонмайман. Ҳаёлимда боғча опаси тозаликка эътибор бермаётгандай, овқатига қарамаётгандай, ҳалол ҳаромга эътибор бермаётгандай туюлади. Боғчада телевизор ҳам қўйиб беришар экан. Болаларим жуда шўх. Баъзан чарчатиб ташлайди. Нима қилсам бўлади? Маслаҳат беринг! Таваккал қилиб боғчага берайми ёки уйда ўзим қараганим яхшими?
– Ва алайкум ассалом! Кундалик, ҳатто, ҳафталик иш режангизни тўғри режалаштириб олинг. Бувиларимиз 10 та, 12т а болалари билан ҳам нон ёпиб, сигир-бузоқ, бошқа уй ҳайвонлари, сут-қатиқ қилиб уни сотиш, борди-келди, фарзанд тарбияси билан шуғулланишга ҳам улгуришган. Фарзандларингизни эрта ухлатинг, керак бўлганда бирга ўйнанг, бирга уйни йиғиштиринг, тоза ҳавода сайр қилишга эътибор беринг. Дуо ва ҳадис, Қуръон ёдлашларини амалга оширинг. "Фарзанд тарбияси", "Исломга бағишланган умр" китобларини ўқинг. Катта ибрат оласиз. Валлоҳу аълам!