Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ 1 ҳафта олдин сатрланиш бахтига Аллоҳим муяссар этди. Ундан олдин ўта калта бўлмаса ҳам ҳар ҳолда узун кийимлар киймас эдим, энди сатрланиб узун либос олиб кийяпман. Аммо калтароқ кийимларим, юбкаларим роса кўп эди, уларни кимга беришни билмаяпман. Инсон кийган кийимига ҳам охиратда жавоб берар экан, шунга бу кийимларимга мухтож инсон топа олмаяпман. Синглим ҳали жуда ҳам кичкина. Бу кийимлар тўғри келгунча, улар бекор турадими, у ҳам сатрланади иншааллоҳ балоғатга етгач.
Шунинг учун бу кийимларимни нима қилсам менга ҳам бошқаларга ҳам зарар бўлмайди? Илтимос маслаҳат беринг, Аллоҳим рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Зарар бўлмайди, ҳозирда кийимларни тўғрилаб олиш имконияти катта. Валлоҳу аълам!