Аврат ҳақида

22:54 / 25.03.2021 | Roziyaxon | 527
Ассалому алайкум! Аёлларнинг аёллар орасидаги аврат жойлари бор, билишимча у киндикдан тиззагача бўлган жой. Устоз, саволим шуки, кунлар исигани сари аксарият аёллар юпқа кийина бошлашади ва тиззасидан баланда турадиган либослар кийишади, ваҳоланки кўча-кўйда юрганда нигоҳ тушади. Шунда биз аёллар гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нигоҳ беҳосдан тушса, гуноҳ эмас, аммо дарров кўзни олиб қочиш керак. Валлоҳу аълам!