Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, алҳамдулиллаҳ ҳозирда тиббиёт институти талабасиман, тиббиётда ўзбекча китоблардаги маълумотлар анча эскирган, чет тилларидаги хусусан, инглиз тилидаги илмий китоблар деярли ҳар йили янги-янги маълумотлар билан бойитилиб туради. Ҳозирда турли ОТМ талабалари бирлашиб фармакология фанидан инглиз тилида ёзилган бир китобни таржимасини бошлаб қўйган эдик, 10 та бобни таржима ҳам қилдик, шу давр мобайнида анча янги қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлдик, биз бундан ҳеч қандай шахсий фойдани кўзламаяпмиз, фақатгина бошқа талабалар ҳам шундай маълумотларни ўрганиб , келажакда тиббиётимизга татбиқ қилишларини истаймиз, аммо яқинда ўйлаб қолганимиз шу бўлдики, биз муаллифдан руҳсат олмаганмиз. Бу ишимиз китоб муаллифларини ҳуқуқларини поймол қилишга кирадими, менимча улар билан боғланиш қийин бўлса керак. Агар муаллифлик ҳуқуқини риоясини қилолмасак таржима ишини тўхтатайликми? Шунга бироз иккиланиб қолдик. Жавобингизни кутиб қоламиз, раҳмат каттакон!
– Ва алайкум ассалом! Боғланиш қийин бўлмайди. Уларнинг рухсатини олиш шарт. Валлоҳу аълам!