3 ёшли ўғлим

20:54 / 25.03.2021 | Robiya | 797

Ассалому алайкум! ! Менинг 3 ёшли ўғлим бор. Жуда энергияси кўп, 5 минут ҳам жим турмайди. Бир ўзимиз бўлганлигимиз учун жуда зерикади, ўйинчоқларни ҳам ўйнагиси келмайди. Ачинарлиси, зерикканидан фақат телевизорда мультфильм кўрадиган бўлиб қолган. Уни қандай қилиб қизиқ ўйинлар билан ўйнатсам, тақвоси, ривожланишига ёрдам берсам бўлади? 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Одатда оналарнинг ӯзлари фарзандлари жим ўтиришлари учун ўйин ва телевизорга ўргатиб қўйишади. Ҳафта бошида фарзандингиз билан шуғулланиш учун дастур тайёрлаб олинг. Масалан: китоб ҳақида, унинг зўрлиги ҳақида суҳбат, 1 ҳафтада 1 та сура, ҳар куни 1 та расм чизиш каби машғулотларни режалаб амалда бажаринг. Булар унинг диққатини жамлашига, вақтини унумли ўтказишига, билимга эга бўлиб телефон ёки телевизордан  чалғишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!