Илмдан зеркмаслик

19:28 / 25.03.2021 | Robiya | 544

Ассалому алайкум! Ман араб тили онлайн курсида ўқиётган эдим. Бошида ўқиш, ёзишни ўрганаётганимда роса қизиқиб дарс қилиб ўргандим. Энди грамматика, луғатга келганда умуман дарс қилгим келмаяпти, эриняпманми, ёки шайтон васваса қиляптими, юрагим сиқилиб кетяпти. Бу ой бир ойда 1 та дарс топширибман, Аллоҳга шукр дарс қилишга имконим бор. Илм олишниям яхши кўрардим, шу охирги пайт нима бўлаётганини билмаяпман, олдингидек қизиқиб дарс қилгим келяпти.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол сизда чарчоқ ҳоли бордир. Ёки қалқонсимон безида муаммо борлиги, витамин Д, кальций ва бошқа минералларнинг етишмаслиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун эндокринолог қабулига бориб келинг. Вақтида ухлаб, вақтлироқ уйғониб дарс қилишга эрталаб соат 9-11, кундузи 15-17 ва кечқурун 19-21 лар орасида вақт ажратинг. Дарс қилиш учун мана шу вақтлар олтин давр деб ҳисобланади. Валлоҳу аълам!