Ассалому алайкум! Онам билан дадам кўп тортишадилар. Дадам анча асабийлар, шундай пайтда мен бўламанми, акам билан укам бўладими, фарқи йўқ, онамни камситиб сўкадилар. Биз нима айб қилсак ҳам, дадам онамни уршадилар. Дадамнинг шу феъллари бўлса ҳам яхши кўравераман. Лекин, менга ёмон таъсир қиляпти. Онамдан ҳам кўп хафа бўламан. Бир куни бир қизни мақтаб, "сенга ўхшаб жеркимайди, яхши қиз, у сенга ўхшамайди", деганларида дилим ёмон оғриди, шунчаки кулиб қўйдим. Тўғри шунақаман, лекин атайлаб қилмайман. Ўсмирлик пайтларим яхши ўтмаган, балки шунинг учундир. Нима маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Ота-онанинг ўзаро муносабатларига сиз эътибор қилмаслигингиз керак. Сиз бор йўғи уларнинг фарзандисиз. Бу вазиятларда ўзингиз учун дарс олинг ва уларнинг ҳақларига доимий дуода бўлаверинг. Ота-онангизнинг бу амаллари уларнинг оиласида олган тарбияси, ота-онасининг бир-бирига қилган муносабатлари сабабидандир. Сиз энди ота-онангизни тарбиялаб ўзгартира олмайсиз. Фақат бир-бирига бир-бирини мақтаб ўзаро илиқлик ҳосил қилишингиз мумкин холос. Шу ишингизнинг ўзи ҳам катта аҳамиятли иш бўлади. Валлоҳу аълам!