Ароқ ҳақида

16:38 / 27.03.2021 | Kamola | 704
Ассалому алайкум! Дадам ҳар куни ароқ ичадилар, кўчага чиқиб кетмаслик учун ҳар доим уйга олиб келиб берамиз. Яқинда эшитиб қолдим, у нарсани ташувчисига ҳам гуноҳ ёзиларкан. Аямга айтиб, мен олиб келмайман энди, десам хафа бўлиб қолдилар. Лекин олиб келишни ҳам хоҳламаяпман. Нима қилай, илтимос маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри, олиб келиб берган ҳам ичган билан баробар бўлади. Отани даволатиш керак. Валлоҳу аълам!