Очки, яъни кўзойнак тақиш

16:36 / 27.03.2021 | عزىزة | 879
Ассалому алайкум! Устоз очки, яъни кўзойнак тақиш аёлларга мумкинми? Зийнат бўлиб қолмайдими ёки бу нарса ниятга боғлиқми? Масалан: Қуёшдан сақланиш учун, совуқдан тўсиш учун, номаҳрамларга кўз тушиб қолмаслик баъмисоли улага қарамаслик учун парда ҳисобида тақиш жоизми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!