Ассалому алейкум! Саволим шундан иборатки, инсон бир нарсани чин дилдан истаса, тинмай дуо қилса, айни шу истаган нарсасини Аллоҳга таваккал қилиб сўраса, дуоси ижобат бўладими? Йиллар давомида ихлос билан қилинган дуонинг ижобат бўлмаслиги ҳам мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Ижобат бўлиши Аллоҳга ҳавола. Балки ундан яхшисини бериши мумкин. Ҳар ҳолда дуо қилган банда ютқазмайди. Ё ижобат бўлади ёки унга келадиган бирор бало даф қилинади ё охиратга олиб қўйилади. Валлоҳу аълам!