Ассалому алайкум! Ҳозирда гўзаллик салонларида "теневая растушевка", "пудровые напыление" деган амалиётлар чиққан, қошни хинага бўяш учун, салонда ишлайдиганлар ҳалол бу амалиётлар дейишди, сув чиқмайди, қон чиқмайди, фақат терини усти бўлади, дейишди. Шу муолажалар ҳақиқаттан ҳам ҳалолми, қошимни терганман, кейин бу иш нотўғрилигини билганимдан сўнг тавба қилиб термай қўйдим. Лекин қалам билан бўяб юраман, албатта уйда, қошимни формаси жуда катта кўринишидан ёқимлимас, шунинг учун бўяб юраман. Ҳўжайинимга ёкиш учун шу амалиётни қилдирсам бўладими, 1 йиллик 2 йиллик қилиб хинага бўяб беришаркан, хинадан таҳорат ҳам ўтади, дейишди. Илтимос шуни мумкин ёки мумкин эмаслигини айтсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Асосий икки қоида бор, сув ўтказса ва татуаж амалиёти қўшилмаса қилиш жоиз. Шунингдек қошни тегандек кўрсатмаслиги керак. Валлоҳу аълам!