Кўп мехмон келиши

20:14 / 29.03.2021 | Sadaf | 649
Ассалому алайкум! Тошкент шаҳрида тураман. Ёшим 34 да. Ҳалигача фарзандимиз йўқ. Вилоятдан уйимизга жуда кўп мехмонлар келишади. Айримлари ҳафталаб, ойлаб қолишади. 6 ой олдин вилоятдан қайнакам ишлашга келдилар. Иш жойларида ётоқ жой ва 3 маҳал овқат беришига қарамай бизникида асосан яшаяптилар. Ишлари сменалик, ҳафтада 1-2 кун. Бир кун борсалар 4-5 кун мен билан уйда қоладилар. Туалет, ваннадан жуда қийналаман, чунки кўп қаватли уй. Бундан ташқари иккинчи қайнакамнинг талаба ўғли ҳам биз билан яшайди. Куни билан 2 та эркак билан қолиб кетаман, баъзан 3 кунлаб туалетга киролмай, (кечирасиз албатта) юраман. Эримга яхшимас бунақа эркаклар билан қолишим десам, улар бошқа хонадаку дейди. Динимизда қандай қаралади шу вазиятга? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамлар билан бир хонадонда ёлғиз қолиш жоиз эмас, гарчи хоналари бошқа бўлсада. Шунингдек, узликсиз меҳмонлар билан оила аъзоларига жабр қилмаслик керак. меҳмон бўлиш ҳаққи энг кўпи уч кундир. Валлоҳу аълам!