Ҳомиладан сақланиш

20:12 / 29.03.2021 | Gulzoda | 604
Ассалому алайкум! 2-фарзандимга ҳомиладорман. Туғилганидан сўнг 2-2,5 йил спираль қўйдирсам бўладими? Шифокор қабулига келган баъзи ҳомиладор аёлларни кўриб қоламан, улар гўдаги 5-6 ойлик бўлганида яна ҳомиладор бўлиб қолишган экан. Ҳали организми яхши дам олмай туриб яна ҳомиладор бўлиб қолгани учун ҳомиладорлик оғир ўтаётганини, гўдагини эрта айиргани учун уни нимжон бўлиб тез касал бўлаётганини ва боласи оғриб инжиқланганда кўтариб унга ғамхўрлик қилганида қон кетиб ҳомилада ўзи аппарати нуқсонлар топганини айтиб қолишади. Албатта Аллоҳ қачон насиб этса ўшанда фарзанд бўлади ва ҳомилани олдирмаслик тарафдориман. Гўдакларга жавр бўлмаслиги учун 2-2,5 йил сақланса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу масалани ўзингиз ҳал қиласиз, чунки ҳолатингизни ўзингиз яхшироқ биласиз. Биз умумий қоидаларни айтамиз холос. Валлоҳу аълам!