Ассалому алайкум! Тўй куни келин билан куёв биргаликда намоз ўқилади. Мен турмушга чиққанимда бу ҳақида билмасидим ва бу ҳақида ҳеч ким мени огоҳлантирмаган. Қўшилишимиздан аввал аёллар чиқиб кетганидан кейин ҳўжайиним намоз ўқишимиз кераклиги ҳақида айтган. Мен ўша пайтда қаттиқ ҳаяжонда бўлганим учун уларга таҳоратим йўқлигини айтолмаганман, бетаҳорат намоз ўқиганман. Ҳаяжондан ўша пайт ҳаттоки билган сураларим ҳам эсимдан чиқиб қолган. Хозиргача шуни эсласам афсусланаман. Буни ҳеч қандай зарари йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Зарари бор. Қасддан таҳоратсиз намоз ўқиш катта гуноҳ. Шу сабаб тавба қилинг. Валлоҳу аълам!