Совчилик

00:41 / 22.04.2021 | Maryam | 621
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда аёллар телеграмда совчилик гуруҳини очиб бир-бирларига узатиладиган қизларнинг рақамини, манзилини, расмини ташлашади. Биз ҳам ва у гуруҳда қизларнинг оиласини, онасини, отасини гапириб, муҳокама қилишади. Мисол учун, бир уйга совчиликка бордик, онаси барча совчиларни бир вақтга чақириб қўйган, гўёки қизимнинг совчилари кўп, мана кўринглар, дегандек, дейишади. Энг қизиғи шундаки, бу ишларни қиз тараф билмайди. Қизнинг оиласидан рухсат сўралмасдан барчага тарқатишади. Бу ишлар қанчалик тўғри? Аёлларнинг ўзаро гаплашиб муҳокама қилишлари ғийбат эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эгасидан беизн маълумотларни тарқатиш ҳам ғийбат, ҳам ножоиз. Валлоҳу аълам!