Мумкинми?

19:02 / 21.04.2021 | Muyassar | 301

Ассалому алайкум! Аллох килаетган ишларингизни давомли килсин. Хурматли Одинахон опа мен оилам билан хорижда яшаб келмокдамиз. Турмуш уртогим узок сафарда юраллар, хафтада бир кириб кетадилар, мен болларим билан уйда утирамиз, фарзандларимиз хали кичик. Уйимиз 3 хона булгани учун биз билан бир оила яшаб келади хужаинлари кундузлари уйда булади, аели эса дуконга еки яна бирон ерга кетади. Якинда уша оила 1-2 ойга Ватанимизга кетишди, шунда мен хужаинимга: булди эркак киши керак эмас шариатга тугри келмайди булар, келинг бир аел киши олайлик шунда мени хам виждоним кийналмайди деб илтимос килиб курдим, лекин хужаиним уша уйимиздагилар уларни якин танишлари булгани учун мени гапимни эшитишни хохламасдан, барибир шулар келишади бошка одам олмаймиз деб туриб олдилар. Охири мен: Росулуллох саллоллоху алайхи васалламдан: иниларимизни оиласини йукласак буладими деб сурашганда, У зот: Уълим деб жавоб берган эканлар, дедим. Шунда хам кунмагандилар мен : Булмаса мен Кийомат куни Аллох мендан шу тугрисида сураганда, мен хужаиним мени ишониб шуларга топшириб куйган мени каршилигимга парво хам килмай деб айтаман дедим. Чунки мен буни умуман мумкин булмаган нарсалигини биляпман лекин хужаиним буни тушуниб етмаяптилар. Савол: мен хужаинимга айтмасдан уша одамни айолига яхшиликча бошка уй топинглар десам бизни бундай бегона эркак билан кунда кун ора саломлашиб яшашимиз яхши эмас, деб хадис билан айтиб илтимос килсам б/у хакда хужаиним билиб колиб, сен нега узингча уй кидиринглар дединг деб уришсалар мен шунда айбдор булиб, хужаинимдан берухсат Иш килган буламанми. Илтимос менга тугри йул курсатинг. Жавобингизни кутиб коламан

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри йўл тутган бўласиз. Айбдор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!