Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ ибодатлиман. Лекин анчадан бери ўзимда қандайдир депрессия ҳолатини сезяпман. Намозларимни қолдиряпман. Иймоним сустлашгандек гўё. Ҳеч ҳам олдингидек хушуъ билан ўқий олмаяпман. Тўғри, чарчаяпман, ишлайман. Қанча истиғфор айтсам ҳам, юрагимдаги ғашлик чиқиб кетмаяпти. Нима маслаҳат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Эҳтимол, соғлигингиз етарли даражада яхши эмасдир. Депрессия ҳолати, тушкунлик ҳолати стрессдан ҳам бўлади ва мия иш фаолияти яхши бўлмаслигидан ҳам бўлиши мумкин. Кўпроқ пиёда юринг. Сайр вақтида атроф-муҳитга эътибор қаратинг. Бу дунё ва охират ҳақида мулоҳазалар қилиб кўринг. Ўзингизни ҳурсанд қиладиган амалларни бажаринг. Кўпроқ китоб ўқинг. Чунки маълумотлар қанча кўп бўлса мия иш фаолияти шунча яхшиланади ва организмда нейромедиатрлар, яъни ҳурсандчилик гормонлари дофамин ва серотонинлар ишлаб чиқарлиши нормаллашади ва одамнинг кайфияти яхши бўлиб қилмоқчи бўлган амалларига нисбатан ғайрати ошади. Валлоҳу аълам!