Жоизми?

21:47 / 22.04.2021 | Саодат | 490
Ассалому алайкум! Акамни уч қизлари бор, аёллари тўртинчисига ҳомиладор, УЗИ қилдиришди, бунисини ҳам қиз дебди. Акам қизларини жуда яхши кўрадилар, лекин аёллари ҳар ҳомиладор бўлганида ўғил болага умид қилардилар, тўртинчисини ҳам қиз дейишди. Шу фарзандим эсон омон дунёга келиб олсин, бўлди аёлим бошқа туғмайди, дедилар. Устоз ўзимни икки фарзандим бор, қиз-ўғил, яна ҳомиладор бўлиш ниятим бор, агар ўғил бўлса, акамларга берсам нотўғри иш қилган гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Беришингиз жоиз. Лекин тавсия қилинмайди. Валлоҳу аълам!