Никоҳ

21:27 / 22.04.2021 | Gulasal | 470
Ассалому алайкум! Холамнинг иккинчи ўғли туғилганида хонадоши болани эмизган экан. Эмиздирган аёлнинг қизи ҳоламнинг бошқа ўғилларига ҳам эмикдош сингил бўладими? Бошқа ўғиллари билан никоҳланиши мумкин эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эмган бола эмизган онага бола, унинг фарзандларига ака ё ука, ё опа ё сингил бўлади. Валлоҳу аълам!