Ассалому алайкум! Менда битта савол бор, ҳар ким туғилганида мен мусулмон давлатда туғиламан, деб айтолмайди, тўғрими. Мисол, биз мусулмон юртда туғилганмиз, Аллоҳга шукр, бизни бувиларимиз, оналаримиз намоз ўқишга ўргатишади, очиқ-сочиқ эмас, балки узунроқ кийинишимизни ўргатишади. Бошқа мусулмон бўлмаган давлатда на ота-онаси ўргатади, ота-онасига ҳеч ким ўргатмаган, улар қандай қилиб боласига ўргатади? Уларнинг гуноҳи қандай? Агар биз ҳам мусулмон давлатда туғилмаганимизда гуноҳларни қилиб юраверардикда, улар буни қилсам гуноҳ, буни қилсам савоб деёлмайди. Бундай дейиш учун кимдир тушунтириши керак. Уларга ким тушунтиради, гуноҳи қандай?
– Ва алайкум ассалом! Дин етиб бормаганларни фитрат аҳли дейилади ва улар иқобга олинмасликлари айтилган. Номусулмон давлатларда юриб таълим олишга мутлоқ имконияти бўлмаганлар узри қабул қилинади. Аммо таълим олишга имконияти бўлса уларнинг узри қабул эмас. Валлоҳу аълам!