Рамазон

15:35 / 05.05.2021 | Gulzoda | 530
Ассалому алайкум! Аввалам бор сизни ва барча муслималарни яқинлашиб келаётган моҳи Рамазон билан табриклайман. Ҳомиладорман, 4 ойлик. Токзикоз бироз оғир бўлганиданми кучли бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши безовта қилмоқда. Қонда гемоглабулин ва қон босим тушиб кетётганидан азият чекяпман. Рамазон рўзасини тўлиқ тутишни ният қилгандим, аммо аҳволимга қараб бир кун ташаб бир кун, ёки икки кун тутиб бир кун ташаб тутсам Рамазонни ўйинчоқ қилиб қўймайманми? Бу ҳолда узрли бўламанми? Тутмаган рўзаларимни бадалини мискин ва рўзадорларни таомлантириб ҳам узсам бўладими? Ёки қазосини тутиб беришим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рухсат берилган ишни қилинса, рамазон ўйинчоқ бўлмайди. Сиз кабилар қийналса, оғиз очишга рухсат бор. Қудратингиз етадиган бўлганида қазосини тутиб берасиз, фидя чиқармайсиз. Валлоҳу аълам!