Ассалому алайкум! Турмушимизга 9 йил бўляпти. 2 нафар фарзандимиз бор. 3-сига ҳомиладорман. Ҳўжайиним шу йиллар давомида доимо Чехия давлатига ишлагани кетгандилар. Яқинда яна кетдилар. Муносабатлари мен билан жуда яхши эмас. Мендан кўра бошқаларни устун кўришларини ўзлари айтганлар. Мен у кишини яхши кўраман. Менга муносабатлари яхшиланиши, меҳрлари ошиши учун бирор дуо ёки нафл намоз бўлса айтинг. Ёрдамингизга муҳтожман илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Бомдод намози олдидан ўқиладиган нафл намозлар, хусусан таҳажжуд намозининг дуоси иншааллоҳ мустажобдир. Бу ҳақда кўп манбаларда маълумотлар берилган. Аммо шунинг ўзи кифоя қилади, дегани эмас бу. Эркак киши нима учун аёл кишидан кўнгли тўлмаслиги, нима учун гоҳида қўполлик қилиши, гоҳида эса мулойимлашиши, бошқаларни аёлидан устун кўриши каби ишларининг сабабларини билиш учун эркак ва аёл психологиясини билиб олиш керак. Аслида эркак киши алоҳида шахс ва ҳар иккаласининг дунёқараши, ўйлаган фикрлари, инсонларга қилган муносабатлари, бир-бирига қилган муносабатлари, касбу-корига, пул ишлатишга бўлган муносабатлари мана буларнинг барчаси фарқлидир ва бунга асосий сабаб бу икки жинснинг психологияси турлича эканидандир. Шундай экан эркак ва аёл психологиясини чуқурроқ ўрганишингиз керак. Ўз устингизда ишласангиз турмуш ўртоғингизга ҳам ички дунёингиз орқали янада жозибадор аёл бўлиб кўрина бошлайсиз. Айнан шу жозибадорлигингиз билан уни ўзингизга янада кучлироқ тортишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!