Тўй ҳақида

01:26 / 10.05.2021 | Nozila | 537
Ассалому алайкум! Тўйда, яъни қизлар базмида келин кираётганда саловат қўйиб кирса бўладими? Тўйда қўшиқ, ўйин бўлса, саловат қўйиб кириш шариатда мумкинми? Динни беҳурматлик қилган бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Эзгу маънодаги қўшиқларни айтиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!