Ассалому алайкум! Устоза, бир масалада тавсиянгиз керак. Мен инглиз тили бўйича тилшуносман, Аллоҳнинг фазли билан тажвид қоидаларини ўрганиб, устозларга текширтириб олдим ҳам. Алхамдулиллаҳ Қурьонни мазза қилиб роҳатланиб ўқиш бахтига муяссар бўлдим. Энди ниятим Аллоҳнинг каломини ўқиган вақтим маьноларини тушуниб йиғлашни истайман. Бунинг учун таьлимни қайси манбалардан, қайси китоблардан бошлашни билмаяпман. Араб тилида сўзлашишни, эшитганда тушунишни ўрганиш учун қайси китобларни тавсия қиласиз? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ сиздан ва сизни дунёга келишингизга сабабчи бўлган инсонлардан рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирча тафсири Ҳилолни ўқиб туринг. Қуръонни арабчада ўқиш учун анча илм олиш зарур. Валлоҳу аълам!