Рўза

01:06 / 10.05.2021 | Sevara | 435
Ассалому алайкум! Мусулмон кишига рўза тутиш фарздир, рўза тутишни жуда хоҳлайман, лекин 2-3 кундан кўп тутолмайман. Мен камқонман, кўзим яхши кўрмайди (туғма), ошқозонимда гастрит бор, овқатланмасам оғриқ тутади. Барбир рўза тутмоқчи бўламан, лекин ҳолим бўлмай бошим айланади. Уйдагиларим йиқилиб қоласан, соғлиғинг кўтармайди, дейишади. Илтимос сиздан ёрдам беринг, нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ишончли шифокор билан маслаҳатлашинг. Сизга рўза тутиш мумкин эмаслигини айтса, тутмайсиз. Акисини айтса, уни қиласиз. Валлоҳу аълам!