Ассалому алайкум! Мен ҳомиладорлик пайтимда бир домланинг маърузасини эшитгандим, унда агар ҳомиладор аёллар фарзандларини Аллоҳга назр қилсалар, фарзандлари солиҳ бўлади. Қуръони Каримда Имрон оиласи фарзанди Марям онамизни Аллоҳ йўлида назр қилганлари учун у жаннатий аёл бўлган ва ундан солиҳ фарзанд туғилган, деган мазмунда эди. Мен у пайтлари назр ҳақида тушунчам йўқлиги учун ҳомиладорлигимда фарзандимни Аллоҳим сенга назр қилдим, солиҳ фарзанд қилгин, деб кўп дуо қилганман. Алҳамдулиллаҳ ҳозирда ўғил фарзандим бор, ёши 2 да. Энди ўйланиб қолдим, бу қилган назрим тўғрими? Агар нотўғри бўлса, қилган назрим учун нима қилай ёки қандай каффорот тўлайман?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга назр қилинган фарзандни илм бериб фақат ибодат учун, илм учун ажратиб қўйилади. Бундай назр қилиш жоиз. Агар бу ниятдан қайтиладиган бўлса, қасамнинг каффороти вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!