Намоз ва рўзамни ҳукми қандай

16:51 / 19.05.2021 | Shahnoza | 420
Ассалому алайкум! 8 кундан кейин қизим бир ёшга киради, эмизиклиман, бир йилдан буён ҳайз кўрмаётган эдим, аммо рамазон рўзасининг 2-куни қизиллик, яъни ҳайзни биринчи кунидагидек келди, шу билан пешингача кутдим. Кўпроқдек туюлди ва рўзамни очдим, намозларимни ўқимадим. Шомга бориб йўқ бўлди. Саҳарда ҳам йуқ экан, рўзамни тутиб намозларимни ўқидим. 2 кун ўтиб яна шу ҳол такрорланди. Бунда олингисидан кўпроқ бўлди, яна рўзамни очдим. Кечга бориб яна йўқ. Бу ҳолда нима қилганим афзал? Раҳмат олдиндан жавобингиз учун. Биздек илмсизларга йўл кўрсатишдан ҳечам чарчаманг Илоҳим, Аллоҳим хамиша сизни ва оилангизни паноҳида асрасин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Яна кузатасиз. Келса, ҳайз бўлади, бўлмаса, истиҳоза. Ҳайзнинг энг ками уч кундир. Валлоҳу аълам!