Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, олти ойдан кейин 12 ёшга тўламан. Бир йилдан буён фақат бомдод намозини ўқийман, ўғил болаларга 12 ёшдан ибодатлар фарз қилинган деган тушунчам бор. Намозларимни 5 вақт ўқисам, деб ният қилгандим, фақат мактабдаги дарсим 13:10 да бошланади, мен етиб боришим ун 12:50 да уйдан чиқишим керак бўлади. Шунга пешин намозини эртарок ўқисам бўладими? Репетитор дарсларим ҳам шом намозига, шунақа тўғри келиб қоляпти, уни ҳам айрим кунлари эртароқ ўқиб олсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло барча намозларингизни тўлиқ ўқиб боришингизни насиб айласин! Беш маҳал намозни ўз вақтида ўқиш керак. Намоз вақти кирмай туриб уни ўқиб бўлмайди. Агар дарсингиз 13:10 да бошланадиган бўлса, ҳозирда пешин 12:24 да киряпти. Шу вақтда ўқиб кейин дарсингизга боришингиз мумкин. Қўшимча дарсларингиз вақтини ҳам намозга тўғрилаб тайин қилишга ҳаракат қилинг. Саволингиз учун раҳмат!
https://t.me/muslimaatuz/12695
Валлоҳу аълам!