Кўп хотинлилик

17:28 / 19.05.2021 | Dilnoza Ermatova | 520
Ассалому алайкум! Мен яқинда турмушга чиқияпман, унаштирилдим. Лекин менга уйланмоқчи бўлган инсон динимизда эркаклар 4та аёлга уйланишлари суннат эканлигини, 4та аёлга уйланиб дунёни ўзгартирмоқчи эканлигини, агар Мен уни севсам, шунга рози бўлишим кереклигини айтди. Аёллари бир хонадонда яшар эмиш. Фарзандлари кўпаярмиш. Унинг бу иши тўғрими? Ва Мен бунга рози бўлишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлган тақдирда ҳам ҳозирдан сизга гапириши нотўғри. Дунёни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Ўзгартирадиган бўлса ҳам тўрттага уйланиб ўзгартирилмайди. Валлоҳу аълам!