Вобензим

06:03 / 22.04.2021 | ummu Mhammad Zubayr | 1094

Ассалому алайкум! Ёшим 30 да. Менга маммолог мастопатия ташхисини қўйди. Вобензим таблеткасини буюрди. Унинг таркибида панкреатин бор экан. Ичиш мумкинми? Илтимос, ёрдам беринг. 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Панкреатин 2 хил бўлади : қорамолдан олинадиган ва чўчқадан олинадиган. Оддий "Панкреатин" номи билан чиқариладиган панкреатин қорамолдан олинишини компания вакилларидан сўраб олганман, аммо "Креон" ва "Мезим" таркибидагиси чўчқадан олинишини таъкидлашган. Панкреатиннинг "единица"си қанча катта бўлса у чўчқадан олинганига гумон шунча кучлироқ бўлади. Чунки қорамол панкреатинида "единица"си камроқ бўлади, 150-300 атрофида. "Вобэнзим" қўлланмасида таркибида ўсимлик ва ҳайвондан олинган маҳсулотлар борлиги таъкидланган, аммо қайси ҳайвондан олингани қайд қилинмаган. Бу маълумотни сизга уни ишлаб чикарувчи компаниягина бера олади. Дори қутисида ишлаб чиқарувчининг е.mail  адреси бўлади, шунга ёзиб ёки қўнғироқ қилиб билишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!