Бола жавоб берадими?

03:05 / 20.05.2021 | Saydulloh Ismoilov | 485
Ассалому алайкум! Хотиннинг гуноҳи эрига, эрнинг гуноҳи болага уради, дейишади. Шу тўғрими? Бир яшар боламиз йиқилиб қўли лат еди, бу отасининг гуноҳи учунми ёки онасининг эътибор бермай қолгани учунми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бировнинг гуноҳи учун бошқа кимса иқобга олинмайди. Динда адолатсизлик йўқ. Валлоҳу аълам!