Ассалому алайкум! Мен фарзандлиман, ҳозирда дикрет таътилидаман. Яқинда бир психолог рамазон ойи муносабати билан текин консултация берди. "Мен ҳамма нарсани тушунаман, биламан, лекин ўзимни ўзгартира олмаяпман, ёмон фикрлардан қутула олмаяпман", деганимда "сиз коуч олинг (15 кун ёки 1 ой психолог сиз билан ишлаб, ҳамма муаммоларингизга ечим топади), агар сиз ўз устингизда кўп ишласангиз сиздан ҳам кучли психолог чиқади", деди. Психолог бўлишим учун ҳозир турли хил ойлик курслар очилди, қалбшунослик йўналишлари бор. Уларда ўқиб психолог бўлишим динимизда мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Қалбшунослик дейиш бироз нотўғри фикр. Психолог бошқа одам қалбшунос ёки бошқача атамаси руҳшунос бутунлай бошқа одам. Руҳшунос ёки қалбшунослик қилиш хос инсонларнинг қўлидан келган. Биз ундай хос инсон эмасмиз. Яъни авлиё даражасида эмасмиз. Эзотерика билим бор психология билими бор. Психология билими бу классик психологиядир. У инсоннинг психикасини ўрганадиган фан. Эзотерика эса психология эмас. У бутунлай бошқа бир йўналиш. Шариатимизга тўғри келмайдиган ақийдавий масалалар бор. Шахсан мен сизга психология илмини ўрганишингизни тавсия қилган бўлар эдим. Агар бу билимга қизиқишларингиз бўлса албатта. Ҳозир бу илмни ўрганаман десангиз ҳамма шароитлар мавжуд. Курслар сероб. Аммо ақида бузилмаслиги учун устозни яхшилаб суриштириб кейин ўқишингиз керак. Валлоҳу аълам!